1-синфга қабул қилиш учун зарур тиббий маълумотномалар

1-синфга қабул қилиш учун зарур тиббий маълумотномалар

Умумтаълим мактабининг 1-синфига қабул қилинаётган боланинг ўқиш жараёнларига мослашуви, айниқса унинг соғломлиги, жисмонан ва руҳан тайёрлиги муҳим аҳамиятга эга.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠ Шунинг учун болаларни мактабга қабул қилишда ота-оналардан бир нечта тиббий маълумотномалар талаб қилинади.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бош педиатри Дилобар Ҳидоятова, бола 1-синфга қабул қилишда зарур бўлган тиббий текширувлар ҳақида маълумот берди.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

— 2020-йил 23-сентябрда «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига киритилган ўзгаришларга кўра, умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул ёши 7 ёш этиб белгиланди, — дейди мутахассис.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

— Агар бола мактабгача таълим муассасасига борган бўлса, улар боғча давридаёқ, ҳудудий оилавий поликлиника мутахассислари томонидан доимий равишда барча тиббий кўриклардан ўтказилади ва уларнинг соғломлигини тасдиқловчи 026-шаклидаги тиббий маълумотнома қабул комиссиясига тақдим этилади.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

Агар бола боғчага бормаган бўлса, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022-йил 27-июлдаги буйруғига биноан, 026-шаклидаги тиббий маълумотномани олиш учун бола ҳудудий оилавий поликлиникага йўлланма асосида қуйидаги мутахассислар томонидан текширилади: стоматолог, эндокринолог, ортопед, офтальмолог, логопед, психоневролог ва оила шифокори.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠ Бундан ташқари, бола умумий қон ва пешоб таҳлилларидан, шунингдек, 3 марта гижжага қарши лаборатор таҳлиллардан ўтиши зарур.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

Шунингдек, болаларнинг Миллий профилактик эмлаш календарига мувофиқ бир қатор касалликларга қарши вакцина олишлари керак.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠ Ушбу вакцинация маълумотлари 063-шаклдаги тиббий маълумотнома билан тасдиқланиши лозим.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠ Вакциналар қаторига вирусли гепатит В, сил, полиомиелит, ротавирус инфекциялари, бўғма, қоқшол, кўкйўтал, Хиб инфекцияси, қизамиқ, эпидпаротит ва пневмококк инфекциялари киради.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠