2025 йил 25 июнь соат 23:59 — Олий таълим муассасаларига рўйхатдан ўтишнинг сўнгги куни ҳисобланади.

 

 

Сўнгги кунларга қолдирмаслигингиз сўралади. Чунки тизимга кириш қийин бўлиши мумкин. Ҳар йили қабул охирида абитуриентлар оқими ортади, тизим секинлашади ва шошилинч хатолар юзага келиши мумкин.

 

 

25 июнь 23:59 гача шахсий маълумотларингизни ўзгартиришингиз мумкин (тўлов қилинган бўлса ҳам). Аммо қабул тугагач, барча маълумотлар қатъий ҳисобланади. Шу кундан кейин сертификатларни қўшиб ҳам, маълумотларни таҳрирлаб ҳам бўлмайди.

 

 

Эслатма:

 

Шахсий кабинетингизда маълумотларингизни текширинг.

 

Тўлов амалга оширилганлигига ишонч ҳосил қилинг.

 

Тест тўловини ўз вақтида амалга оширинг!

 

Фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест ҳудудини диққат билан танланг!

 

 

Рўйхатдан ўтиш учун: my.uzbmb.uz