Муҳокамалар порталига Ҳукуматнинг «Республикада нодавлат таълим хизматларининг сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Аввалроқ, ушбу лойиҳа доирасида нодавлат таълим ташкилотлари қабул жараёнини бир йилда икки маротаба – 15 октябргача ҳамда 15 февралгача амалга оширишни таклиф қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Бундан ташқари, Вазирлик ҳамда «Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офисининг нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасида таълим сифатини ошириш ва ўқув жараёнини самарали ташкил этиш ҳамда таълим интеграциясини тўлиқ таъминлашга қаратилган қуйидаги таклифлари маъқулланиши таклиф этилмоқда.
а) таълим шаклидан қатъи назар, талабгорга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ўқув бинолари, талабалар турар жойи ва ўқув жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ бошқа бино ва иншоотларнинг мавжуд бўлиши. Бунда нодавлат таълим ташкилотига фаолиятининг дастлабки 5 йилида бино ва иншоотлардан ижара ҳуқуқи асосида фойдаланишга рухсат берилади;
б) нодавлат таълим ташкилотининг номи ва келгуси беш йиллик стратегик режаси юзасидан Вазирликнинг ижобий хулосаси мавжуд бўлиши. Бунда беш йиллик стратегик режада, жумладан нодавлат таълим ташкилотини ривожлантириш дастури, таълим сифатини таъминлаш тизими, тўлов-контракт миқдори ва бошқа муҳим мезонлар кўрсатилади;
в) қабул параметрларини Вазирлик билан келишиш ҳамда қабул жараёнини бир йилда икки маротаба– 15 октябргача ҳамда 15 февралгача амалга ошириш;
абитуриентларни ўқишга қабул қилиш, ўқишини кўчириш ва битирувчиларни якуний давлат аттестациясидан ўтказишни давлат таълим ташкилотларига белгиланган талаблар асосида амалга ошириш;
г) нодавлат таълим ташкилотларидаўқув, илмий ва маъмурий жараёнларни бошқарувчи ҳамда таълим сифатини назорат қилувчи ахборот тизимининг мавжуд бўлиши. Бунда нодавлат таълим ташкилоти ўз ахборот тизимини Вазирликнинг таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизимларига интеграция қилиши шартлиги белгиланади;
Лойиҳада шунингдек, амалдаги лицензия асосида таълим хизматларини кўрсатиб келаётган нодавлат таълим ташкилотлари ушбу қўшимча лицензия талаби кучга кирган вақтдан бошлаб 5 йил ичида мулк ҳуқуқи асосида зарур бино ва иншоотларга эга бўлиши талаб этилади.
Бунда мазкур талаб Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари асосида фаолияти ташкил этилган таълим ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди;
Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизимига (ҲEМИС) киритилмаган ва регистрациядан ўтказилмаган таълим олувчиларга ўқиш якуни бўйича давлат намунасидаги тегишли ҳужжат берилишига йўл қўйилмайди.
Адлия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги, Вазирлик билан биргаликда икки ҳафта муддатда «Лицензия» ахборот тизимида ишлаш тартибини мазкур қарор талаблари асосида қайта кўриб чиқилиши кўзда тутилган.
Вазирлик:
а) икки ой муддатда:
– нодавлат олий таълим ташкилотлари битирувчиларини якуний давлат аттестациясидан ўтказиш ҳамда битирувчиларга диплом беришнинг ягона тартибини ишлаб чиқилишини таъминлаш;
– нодавлат таълим ташкилотлари тўғрисидаги маълумотларни масофадан бошқариш ва таҳлил қилиш бўйича электрон платформани шакллантирсин, бунда ушбу ташкилотлар томонидан лицензия талабларига амал қилиш, ўқув жараёни ва таълим сифати ҳолатини мунтазам мониторинг қилиб бориш имконияти тўлиқ яратилишини назарда тутилиши;
– «Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси билан биргаликда олий таълим ташкилотларида сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайдиган таълим йўналишлари рўйхатини кенгайтириш бўйича илғор хориж тажрибаси асосида асослантирилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритилиши белгиланган.
б) уч ой муддатда:
– нодавлат таълим ташкилотлари томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилганда молиявий санкция шаклидаги жарималарни қўллаш масаласи бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш;
– нодавлат ўрта махсус, касбий, олий таълим ҳамда олий таълимдан кейинги таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти учун лицензиялаш бўйича амалдаги тартиблар ўзгариши муносабати билан қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
в) 6 ой муддатда нодавлат таълим ташкилотларининг ўз намунасидаги таълим тўғрисида ҳужжат (диплом)га қўйиладиган ягона талабларни ишлаб чиқилиши ва белгиланган тартибда тасдиқланиши келтирилган.
1-илова
Нодавлат ўрта махсус, касбий, олий ҳамда олий таълимдан кейинги таълим ташкилотларини фаолияти учун лицензия талаб ва шартлари
| 1. | Лицензия номи: | нодавлат ўрта махсус таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти учун лицензия;
нодавлат касбий таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти учун лицензия; нодавлат олий таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти учун лицензия; нодавлат олий таълимдан кейинги таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти учун лицензия. |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| 2. | Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: | а) ўрта махсус таълим хизматлари;
б) касбий таълим хизматлари; в) олий таълим хизматлари; г) олий таълимдан кейинги таълим хизматлари. |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| 3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик шахс | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| 4. | Лицензияловчи орган: | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| 5. | Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) ариза;
аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, электрон почтаси, таълим фаолиятини амалга ошириш манзили, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), фаолиятнинг лицензияланаётган тури, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, ўзгартириш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; б) талабгорнинг банкдаги ҳисобварағида мавжуд бўлиши лозим бўлган маблағнинг минимал миқдори тўғрисида маълумот; в) таълим жараёнлари йўлга қўйилиши режалаштирилаётган йўналишлар ва мутахассисликлар рўйхати (таълим шакллари кўрсатилган ҳолда); д) кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилаётган таълим дастурлари бўйича қабул режаси (тўлиқ ўқиш давомийлиги кўрсатилган ҳолда); г) таълим ташкилоти ташкил этилаётган ўқув бинолари, талабалар турар жойи ва ўқув жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ бошқа бино ва иншоотларнинг тегишли ҳужжатлари (олди-сотди шартномаси ёки кўчмас мулк ижараси шартномаси (агар бино ижарага олинган бўлса), шунингдек кўчмас мулк объектининг кадастр паспорти, кўчмас мулк объектига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар). |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| 6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| 7. | Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| 8. | Аризани кўриб чиқиш муддатлари: | 30 иш кунида | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| 9. | Литцензия талаблари ва шартлари: | И. Нодавлат ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим соҳасида умумий литцензия талаблари ва шартлари:
а) таълим-тарбия жараёни ташкил этиш учун зарур бино ўрта махсус таълим хизматларини кўрсатиш учун майдони камида – 2500 м2; касбий таълим хизматларини кўрсатиш учун майдони камида – 2500 м2; олий таълим хизматларини кўрсатиш учун майдони камида 5000 м2; олий таълимдан кейинги таълим хизматларини кўрсатиш учун майдони учун – 1000 м2*. Нодавлат таълим хизматини кўрсатиш учун таълим шаклидан қатъи назар, талабгорга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ўқув бинолари, талабалар турар жойи Бунда нодавлат таълим ташкилотига фаолиятининг дастлабки 5 йилида бино ва иншоотлардан ижара ҳуқуқи асосида фойдаланишга рухсат берилади *; б) таълимнинг мажбурий равишда дунёвий характерда бўлиши, таълим жараёнида урушни, зўравонликни тарғиб қилишдан фойдаланишга, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинлиги камситилишига, таълим олувчилар жинсига кўра ажратиб ўқитилишига (қонунчиликда айрим ўқув фанларни ажратиб ўқитиш бўйича белгиланган ҳолатлар бундан мустасно), мамлакатдаги хавфсизлик ва ижтимоий-сиёсий барқарорликка, жамиятнинг ҳуқуқий ва маънавий асослари, фуқаролар осойишталигига, миллатлараро ва динлараро тотувликка рахна солинишига, Ўзбекистон Республикаси тўғрисида нотўғри ахборотлар тарқатилишига ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятлари бузиб кўрсатилишига йўл қўймаслик*; в) олий таълим ташкилотида ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар билан шуғулланадиган ректор маслаҳатчиси штат бирлиги мавжудлиги.* г) нодавлат таълим ташкилотига ўқишга қабул қилиш, ўқишни кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилиш*; д) талабаларни бакалавриат ва магистратура босқичларига очиқ танлов тизими орқали, зарур ҳолларда табақалаштирилган тўлов-контракт асосида белгиланган муддатларда қабул қилиш, ўқув йилини фақат сентябрь (октябрь) ойида бошлаш, шунингдек, бошқа олий таълим ташкилотлари талабаларининг ўқишини фақат таълим жараёни ташкил этилган курсларга мос ва турдош йўналишларга кўчириб ўтказиш орқали қабул қилиш*; бошқа таълим шаклларига умумий қабул параметри кундузги таълим шаклидан ортиб кетмаслиги ҳамда таълим йўналишлари ва мутахассисликларига талабаларни тегишли таълим дастурлари белгиланган тартибда махсус давлат аккредитациясидан ўтказилганидан сўнг навбатдаги (келаётган) ўқув йили учун белгиланган тартибда қабул қилиш*; е) битирувчиларга белгиланган тартибда таълим тўғрисида ҳужжат бериш; ж) қонунчиликда белгиланган муддатларда, ўрнатилган тартибга мувофиқ давлат аккредитациясидан ўтиш*; з) нодавлат таълим ташкилотларининг номи, муҳрлари, тамғалари, лавҳалари, эълонлари, нархномалари, иш қоғозларининг матнлари ва бошқа кўргазмали ҳамда оғзаки ахборот матнлари давлат тилида бўлиши лозим (Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида ташкил этиладиган хорижий таълим ташкилотларининг, шунингдек халқаро ташкилотларнинг таълим муассасалари филиаллари (марказлари, таълим кампуслари) ва бошқа бўлинмалари бундан мустасно)*. и) таълим ташкилотлари битирувчиларга бериладиган диплом маълумотларини лицензия берган ваколатли органнинг маълумотлар базасига киритиш*.
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ИИ. Қуйидагилар нодавлат таълим хизматларининг литцензияланадиган фаолият турларининг алоҳида талаб ва шартлари ҳисобланади: |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Ўрта махсус таълим хизматларини кўрсатиш бўйича литцензия талаблари ва шартлари
Касбий таълим хизматларини кўрсатиш бўйича лицензия талаблари ва шартлари
Олий таълим хизматларини кўрсатиш бўйича
Олий таълимдан кейинги таълим хизматларини кўрсатиш бўйича лицензия талаблари ва шартлари
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| 10. | Литцензия беришда келишиладиган органлар: | а) давлат ёнғин назорати органлари томонидан мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса (5 иш куни ичида);
б) Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса (5 иш куни ичида); в) Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан объектда шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқларсиз муҳит яратилганлиги тўғрисидаги хулоса (5 иш куни ичида). |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| 11. | Литцензиянинг амал қилиш муддати: | чекланмаган | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| 12. | Изоҳ. | Нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларга таълимнинг ҳар бир тури учун алоҳида лицензия берилади. Лицензияда фаолиятнинг лицензияланаётган тури аниқ кўрсатилади.
Нодавлат олий таълим ташкилотининг бошқа ҳудуддаги ҳар бир фаолият манзили учун алоҳида лицензия олиши талаб этилади. Бунда олий таълим хизматларини кўрсатиш бўйича барча лицензия талабларига амал қилиш мажбурий ҳисобланади. Лицензия олиш учун топширилган ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнига таълим тури тегишли бўлган таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органлари, тизимида таълим муассасалари бўлган вазирликлар, идоралар, уларнинг ҳудудий бўлимлари * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб |
