Сирдарёда икки ўқувчини уриб юборган ҳайдовчи 8,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди (видео)

Сирдарёда икки ўқувчини уриб юборган ҳайдовчи 8,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди (видео)

Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида икки нафар мактаб ўқувчисини ўлимига сабабчи бўлган 24 ёшли ҳайдовчига суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда «Zаmоn» информацион дастурида маълум қилинди.

 

 

Маълум қилинишича, ҳайдовчи Пахтобод–Янгиобод йўналишида отасининг машинасида ҳаракатланаётиб, олдинда кетаётган автомобилдан қочиш мақсадида тезликни ошириб, рулни кескин бурган. Натижада йўл четида кетаётган икки нафар мактаб ўқувчисини уриб юборган. Болалар оғир тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.

 

 

Суд жараёнида жабрланувчиларнинг қонуний вакиллари айбланувчига энг оғир жазо берилишини сўраган.

 

 

Суд ҳайъати ҳайдовчини айбдор деб топиб, уни 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этган. Шунингдек, у 3 йилга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан чекланган.