Сирдарё вилояти Гулистон туманидаги 1-умумтаълим мактабининг 2-синф ўқувчиси Умаржон Қодиров Дубайда бўлиб ўтган халқаро ментал арифметика олимпиадасида фахрли Олий ўринни эгаллади. Бу ҳақда UzА хабар берди.
Мазкур олимпиада жорий йилнинг 9 июнь куни БАА нинг Дубай шаҳрида ўтказилган бўлиб, унда дунёнинг ўндан ортиқ давлатлар вакиллари иштирок этган.
Умаржон Қодиров математика ва инглиз тили йўналишларини қамраб олган мураккаб вазифаларни ишлаб, ғолибликка эришган.
