Қозоғистондаги Сунъий интеллект академиясида талабалар маҳаллий AI лойиҳалар ишлаб чиқишмоқда

Қозоғистондаги Сунъий интеллект академиясида талабалар маҳаллий AI лойиҳалар ишлаб чиқишмоқда

 

Қозоғистоннинг Жанубий Қозоғистон вилоятида жойлашган Талдикорган шаҳрида Сунъий интeллект Академияси очилди.

 

 

Аниқланишича, академияда ҳозирда 5400 нафар талаба таълим олмоқда. Улар дунёдаги IТ-компаниялардан бирининг платформасида сунъий интеллект асослари бўйича курсни ўтишган.

 

 

Лойиҳа уч босқичда амалга оширилмоқда. Сунъий интеллект ва виртуал реаллик лабораторияси асосида илғор технологияларни қўллаган ҳолда бешта дастурий илова ишлаб чиқилиши режалаштирилган.

 

 

Шунингдек, ҳозирда талабалар турли чатботлар, овозли ёрдамчилар, видеоконтент ва ўйинлар яратиш кўникмаларини эгаллаётгани таъкидланган. Кейинчалик нейротехнологиялар соҳасида стартаплар ишга тушириш билан шуғулланадиган талабалар жамоаси тузилиши қайд этилган.

 

 

Артём Федоров, талаба:

— Менинг лойиҳам — овозли ёрдамчи, уни Алисанинг бепул версияси деб аташ мумкин. Уни телефон ва компьютерда ишлатиш мумкин бўлади. Фойдаланувчи керакли функцияларни қўшиш учун интерфейс яратиш режалаштирилган, буни ишлаб чиқувчисиз амалга ошириш мумкин бўлади.

 

Эрмек Бурибаев, И. Жансугуров номидаги Zhetysus Университети ректори:

— Биз учта асосий университетнинг биринчисидамиз. АI-Сана лойиҳаси — бу фақатгина сўз ёки технологик тренд эмас. Бу таълим, тадқиқот фаолияти ва талабаларимизда стартап лойиҳалари кўникмаларини шакллантиришда келажакдаги восита бўлади.