Бухорода ИИБ нозири вояга етмаган болани «самосуд» қилди (видео)

Бухорода ИИБ нозири вояга етмаган болани «самосуд» қилди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Бухоро туманида ИИБ нозири ўз хизмат хонасида вояга етмаган болани қийноққа солаётгани тасвирланган видео тарқалди.

 

 

Унга кўра, бола гўёки боғдан ўрик ўғирлаётган пайтда «участковой» уни ушлаб олган.

 

 

Болалар омбудсмани томонидан мазкур видеодаги ҳолат бўйича тегишли текширув ўтказиш ва болага нисбатан содир этилаётган ғайриқонуний ҳаракатларга ҳуқуқий баҳо бериш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига сўров киритилган.

 

«Ҳозирда ҳолат Бухоро вилояти прокуратураси томонидан ўрганилмоқда. Болалар омбудсмани ҳар қандай вазиятда болага нисбатан дўстона муносабатда бўлиш шартлигини таъкидлаган ҳолда, боланинг ҳуқуқларини қўпол равишда бузилишига йўл қўйган масъул шахсларга қонун доирасида қатъий чора кўрилиши зарурлигини билдиради», — дейилади муносабатда.