Бир вақтда кўп нарсани ўрганиш ўқучилар учун фойдами ёки зарар?

Бир вақтда кўп нарсани ўрганиш ўқучилар учун фойдами ёки зарар?

 

Австралиядаги Мелбурн университети ўқувчиларнинг ҳиссиётлари ва ақлий юклама ўртасидаги боғланишни яхшироқ тушуниш ва таълим жараёнида бу алоқаларни қандай фойдаланиш мумкинлигини аниқлаш учун тадқиқот ўтказди. Бу «Таълим ва индивидуал фарқлар» (Learning and Individual Differences) илмий журналида эълон қилинган.

 

 

Бунда салбий ҳиссиётлар (масалан, қўрқув, ёлғизлик) ақлий меҳнатни ошириб, ўқиш қобилиятига салбий таъсир кўрсатиши, ижобий ҳиссиётлар (бахт, хурсандчилик) эса ўқувчиларнинг мотивациясини ошириб, ўқиш натижаларини яхшилашга ёрдам бериши мумкин. Тадқиқотнинг мақсади, ҳиссиётлар ва ақлий меҳнат ўртасидаги алоқаларни аниқлаб, ўқувчиларнинг таълим жараёнида кўпроқ муваффақиятли бўлиши учун педагогларга амалий тавсиялар бериш бўлган.

 

 

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ҳиссиётлар ўқувчиларнинг ўрганиш қобилиятига таъсир қилади, лекин бу таъсир қандай механизм орқали амалга ошади? Шунингдек, бу алоқани қандай қилиб таълим жараёнида қўллаш мумкин?

 

Ақлий юклама назарияси

 

Ўрганиш жараёнида ақлий юклама концепти муҳим аҳамиятга эга. Жон Свелер томонидан ишлаб чиқилган ақлий юклама назарияси шуни таъкидлайди: инсоннинг ишчи хотираси фақат маълум миқдордаги маълумотни бир вақтни ўзида қабул қилиб, қайта ишлай олади. Шу сабабли, ўқитувчилар дарсни шу чекловларни ҳисобга олиб қуришлари керак, яъни ўқувчиларнинг ишчи хотирасини ҳаддан ташқари юкламасликлари зарур.

 

 

Ақлий юклама уч турга бўлинади:

 

 

– ички ақлий юклама – материалнинг ўзига тааллуқли юклама. Бу ўрганилаётган мавзунинг мураккаблиги ёки ўқувчининг олдинги билимларига боғлиқ;

 

 

– ташқи ақлий юклама – материални тақдим этиш усулидан келиб чиқадиган юклама. Бу ўқувчидан қўшимча ментал куч талаб қилиши ёки материални тушунишга қийинчилик туғдириши мумкин;

 

Бир вақтда кўп нарсани ўрганиш ўқучилар учун фойдами ёки зарар?

 

– мос ақлий юклама – ресурслар, масалан, алгоритмлар ёки намуналар, бу ўрганишга ёрдам беради.

 

Ҳиссиётларнинг таъсири

 

Тадқиқотчилар, ўқувчиларнинг ҳиссиётлари ва ақлий юклама ўртасидаги боғланишни ўрганишган. Улар ўқувчиларнинг ҳиссиётлари ўқиш жараёнига қандай таъсир қилишини билишни хоҳлаган.

 

 

Ушбу тадқиқотда салбий ҳиссиётларнинг (масалан, қўрқув ёки ёлғизлик) ўқувчиларнинг ақлий юкламасини ошириши ва натижада ўқиш қобилиятини пасайтириши мумкинлиги аниқланган. Аксинча, ижобий ҳиссиётлар (масалан, бахт ёки хурсандчилик) ўқувчиларга таълим жараёнида кўпроқ куч сарфлашга ёрдам беради ва натижада яхшироқ ўқиш натижалари беради.

Тадқиқот жараёни

 

Тадқиқот 342 нафар 7-8 синф ўқувчилари билан ўтказилган. Аввал, ўқувчиларга математик тест топширилиб, уларнинг олдинги билим даражаси баҳоланди. Кейин, ўқувчиларга математикага оид учта қисқа видео дарслари кўрсатилган. Улар оддийдан мураккабгача бўлган. Ҳар бир видео дарсидан сўнг, ўқувчилардан ақлий юклама ва ҳиссиётларни баҳолаш учун сўровномалар тўлдирилган.

 

Натижалар ва хулосалар

 

Тадқиқот натижалари салбий ҳиссиётлар ўқувчиларнинг ақлий юкламасини ошириши ва бу ўз навбатида ўқиш натижаларига салбий таъсир кўрсатишини кўрсатди. Шу билан бирга, ижобий ҳиссиётлар ўқувчиларга мотивация бериб, уларга материални ўрганишда кўпроқ куч сарфлашга ёрдам беради ва натижада яхшироқ ўқиш натижалари беради. Бироқ, ижобий ҳиссиётларнинг ташқи ақлий юкламага бевосита таъсирини аниқлаш қийин бўлди.

 

Бир вақтда кўп нарсани ўрганиш ўқучилар учун фойдами ёки зарар?

 

Педагогларга тавсиялар

 

Тадқиқот натижаларидан келиб чиққан ҳолда, ўқитувчиларга бир неча маслаҳатлар бериш мумкин:

 

 

1. Ҳиссиётни бошқариш: Ўқувчиларга ўз ҳиссиётларини бошқаришни ўргатиш муҳимдир. Ҳиссиётларни бошқариш нафақат уларнинг психологик ҳолатини яхшилаш, балки уларнинг ўқиш самарадорлигини оширишга ёрдам беради;

 

 

2. Ўқувчиларга ижобий ҳиссиётларни уйғотиш: Дарсдан олдин ўқувчиларга ижобий ҳиссиётлар уйғотиш (масалан, муваффақиятлар билан илҳомлантириш) таълим жараёнини енгиллаштиради ва уларнинг мотивациясини оширади;

 

 

3. Материални тартиб билан тақдим этиш: Ўқувчилар салбий ҳиссиётларни бошдан кечирганида, уларга оддий ва осон материалларни таклиф қилиш мақсадга мувофиқдир. Шу билан бирга, агар ўқувчиларни руҳий ҳолати яхшиланган бўлса, мураккаб мавзуларни киритиш мумкин.

 

Хулоса

 

Ҳиссиётлар ва ақлий фаолият ўртасидаги боғланиш таълим жараёнида муҳим роль ўйнайди. Салбий ҳиссиётлар ўқувчиларнинг ўрганиш қобилиятига таъсир қилиши мумкин, аксинча, ижобий ҳиссиётлар ўқувчиларнинг мотивациясини ошириб, ўқув натижаларини яхшилашга ёрдам беради. Ўқитувчилар ўз дарсларини ўқувчиларнинг ҳиссий ҳолатини ҳисобга олиб ташкил этишлари мақсадга мувофиқ.