Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар беришича бу йилги ўқув йили учун 1-синфга қабул жараёнлари 20-июндан бошланади.
Қайд этилишича, бу жараён белгиланган регламент асосида икки босқичда амалга оширилади:
1-босқич: 20-июндан 31-июлгача – микроҳудуд доирасида
2-босқич: 1-августдан 15-августгача – микроҳудуддан ташқарисида
1-синфга қабул жараёни айрим туман ва шаҳарларда электрон шаклда давлат хизматлари орқали амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, бунда ота-оналар 20-июндан бошлаб my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топширадилар.
Шунингдек, Давлат хизматлари кўрсатилмайдиган ҳудудларда 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар вазирлик электрон тизими (adm.maktab.uz) га киритилади.
Маълумот ўрнида, “Таълим тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, болалар 7 ёшга тўладиган йилда мактабга қабул қилинади. Бу йил 1-синфга 2018-йилнинг 31-декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади.
