Ғазодаги мактаб ва университетларнинг 90 фоиздан ортиғи вайрон қилингани айтилмоқда

Ғазодаги мактаб ва университетларнинг 90 фоиздан ортиғи вайрон қилингани айтилмоқда

 

Исроил армиясининг ҳужумлари оқибатида Ғазо секторидаги мактаб ва университет биноларининг 90 фоиздан ортиғига зарар этган ёки вайрон бўлган. Бу ҳақда БМТ мустақил халқаро тергов комиссиясининг босиб олинган Фаластин ҳудуди, жумладан, Шарқий Қуддус ва Исроил масалалари бўйича ҳисоботида айтилган.

 

 

БМТнинг Мустақил халқаро тергов комиссиясининг таъкидлашича, Фаластинда болалар, жумладан, ўсмирлар таълими ва ўқитувчиларнинг ҳаёти ачинарли аҳволда.

 

«Комиссия Исроил Ғазодаги мактаб ва университет биноларининг 90 фоиздан ортиғига ҳаво ҳужумлари, артиллериядан ўқ узиш, ўт қўйиш ва назорат остидаги портлашлар орқали зарар етказгани ёки вайрон қилганини аниқлади», — дейилади матнда.

 

Комиссия ҳисоб-китобларига кўра, Фаластин анклавида шароит «болалар, жумладан, ўсмирлар таълим олиши ва ўқитувчилар ҳаётини имконсиз қиладиган» шароитда. Шунингдек, Ғазода 658 мингдан ортиқ бола 20 ойдан бери мактабга бормаган, деб хабар берган тасс.ру.