Математика фани ва таълимини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси кузатув кенгаши 2025 йил 3 июндаги 3-сон баёнига кўра, 5 нафар бакалавриат талабаларига (10 ой муддатга ҳар ойда 1 млн. сўмдан), 5 нафар магистрантга (10 ой муддатга ҳар ойда 1,5 млн. сўмдан) стипендия тўланади.
Танловда республикадаги олий таълим муассаларида Математика таълим йўналишларида 2-босқични тугатган бакалавриат ҳамда 1-босқични тугатган магистратура талабалари иштирок этиши мумкин.
Танловда қатнашиш учун талабгорлар қуйидагиларга мувофиқ бўлиши лозим:
Ушбу ўқув йилига қадар натижалари бўйича фанларни ўзлаштириш даражаси яхши (4 баҳо) ва ундан юқори бўлиши;
Математика ихтисослик фанлари бўйича барча фанларни ўзлаштириш даражаси аъло (5 баҳо) бўлиши;
Танловда қатнашиш учун талабгор қуйидаги ҳужжатларни жилдлаган ҳолда Ижро дирекциясига тақдим этади:
номзоднинг синов дафтарчасидан кўчирма (кўчирма факультет муҳри билан тасдиқланади);
тегишли факультет декани ёки кафедра мудири ва таълим муассасасидаги етакчи профессор-ўқитувчининг тавсияномаси (талабгорнинг илмий натижалари қисқача баён этилган ҳолда).
—Талабгорнинг ютуқларидан наъмуналар(сертификатлари, илмий мақола ва тезислари… ) жамланмаси.
— талабгорнинг маълумотномаси (объективка) тел рақамини кўрсатган ҳолда
Ҳужжатлар 15 июндан 15 июлга қадар электрон шаклда sarimsoqovtanlov@gmail.com почта манзилига юбориш орқали қабул қилинади.
