Ногиронлиги бор абитуриентларга ОТМга киришда қандай имтиёзлар берилади?

Ногиронлиги бор абитуриентларга ОТМга киришда қандай имтиёзлар берилади?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.02.2023 йилдаги ПҚ-74-сон қарорида, абитуриентлар учун мўлжалланган қабул тартибига оид маълумотлар ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай форматда бўлиши яъни, видеороликлар сурдотаржима ёки субтитрлар билан намойиш этилиши белгиланган.

 

Билимнибаҳолаш агентлиги ногиронлиги бор шахсларга ОТМ ларга кириш имтиҳонларида бериладиган имтиёзлар ҳақида маълумот берди. Унга кўра:

 

– И, ИИ ва ИИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ногирон болалар тест синови учун тўловдан озод этилади;

 

– И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ногирон болалар қўшимча икки фоизли давлат гранти квоталари доирасида талабаликка тавсия этилади;

 

– кўзи ожиз абитуриентлар учун олий таълим муассасалари томонидан махсус имтиҳон ташкил этилади;

 

– имтиҳондан муваффақиятли ўтган кўзи ожиз абитуриентлар Давлат комиссияси қарори асосида танловсиз, алоҳида ажратилган ўринларга давлат гранти асосида қабул қилинади;

 

– ногиронлиги бўлган талабалар учун қўшимча икки фоизли давлат гранти квоталари ажратилади. Ушбу давлат гранти ҳар бир таълим шакли бўйича олий таълим муассасалари кесимида белгиланади ва абитуриентлар томонидан танланган 5 та ОТМ учун ҳам ўринли ҳисобланади;

 

Шуни ёдда тутиш керакки, грант асосидаги 2 фоизлик квота доирасида талаба бўлиш учун абитуриент белгиланган максимал баллнинг камида 30 фоизини тўплаши керак. Яъни, ажратилган квота доирасида абитуриент тўплаган балли бўйича юқори ўринда бўлиб, аммо унинг балли максимал баллнинг 30 фоизидан кам бўлса, унда абитуриент бу имкониятдан фойдалана олмайди.

 

Бундан ташқари, ногиронлиги бор фуқароларга «Махсус педагогика, дефектология» йўналишида магистратура учун тўлиқ давлат гранти берилади.

 

Президентнинг махсус қарорида, имконияти чекланган абитуриентларга ўқишга қабул жараёнларида бериладиган имтиёзлар билан бир қаторда, ОТМларда таҳсил олаётган ногиронлиги бўлган талабаларга ҳам бир қанча қулайликлар яратиш белгиланган. Қарорга кўра, талабаларга ўқиш жараёнида кўмаклашиш учун унинг яқинларидан бири ОТМда бирга бўлиши мумкин.