2024/2025 ўқув йилида ўқувчилар сони 6 776,3 минг нафарни ташкил этган

2024/2025 ўқув йилида ўқувчилар сони 6 776,3 минг нафарни ташкил этган

 

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024/2025 ўқув йили бошига, Ўзбекистон Республикасидаги умумий ўрта таълим ташкилотларидаги ўқувчилар сони 6 776,3 минг нафарни ташкил этган.

 

 

Бу кўрсаткич 1990/1991 ўқув йили бошига нисбатан солиштирилганда 2 120,8 минг нафар ёки 45,6 % га ошган.

 

 

Йиллар кесимида умумий ўрта таълим ташкилотларидаги ўқувчилар сони қуйидагича:

 

 

1990/1991 ўқув йили бошига – 4 655,5 минг нафар;

 

2000/2001 ўқув йили бошига – 6 017,6 минг нафар;

 

2010/2011 ўқув йили бошига – 4 695,3 минг нафар;

 

2020/2021 ўқув йили бошига – 6 287,9 минг нафар;

 

2023/2024 ўқув йили бошига – 6 645,1 минг нафар;

 

2024/2025 ўқув йили бошига – 6 776,3 минг нафар.