Бухгалтерия соҳасини сунъий интеллект йўқ қилиши мумкин — Михаил Винницкий

Бухгалтерия соҳасини сунъий интеллект йўқ қилиши мумкин — Михаил Винницкий

 

Украина Таълим ва фан вазири ўринбосари Михаил Винницкий битирувчиларга ҳисоб-китоб ва ҳисоботлар билан боғлиқ йўналишларга ҳужжат топширмасликни тавсия этди. Унинг фикрича, жуда кўп абитуриентлар бухгалтерия йўналишини танлаяпти, аммо бу касб келажакда сунъий интеллект томонидан автоматлаштирилади.

 

 

Бу ҳақда у «Украина радиоси»га берган интервьюсида айтиб ўтди. Винницкийнинг маълумотига кўра, ўтган йили «ҳисоб ва солиққа тортиш» йўналишига кирган талабаларининг 91 фоизи тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган ва уларнинг аксарияти ишга жойлашишда муаммоларга дуч келиши мумкин.

 

«Бизда кўпчилик бухгалтерия йўналишига топширмоқда. Бу, менимча, жуда хавфли йўналиш. Чунки ҳисоб-китоб ва ҳисоботга оид барча ишлар осонлик билан автоматлаштирилади. ЪҲисоб ва солиққа тортишʼ йўналишига талаб бор, лекин ўтган йили бу йўналишда ўқиётган талабаларининг 91 фоизи ўқиш учун ўзлари тўлов қилган. Афсуски, ўтган йилги уч мингга яқин абитуриентни иш билан таъминлашда муаммолар бўлиши мумкин», – деди у.

 

Эслатиб ўтамиз, Таълим ва фан вазирлиги 2025 йилда айрим йўналишлар бўйича бюджет ўринлари сонини кўпайтиришни режалаштирмоқда. Хусусан, мамлакатни тиклаш билан боғлиқ соҳалар, тиббиёт, психология, терапия ва реабилитация йўналишларига алоҳида эътибор қаратилади. Бу соҳалар уруш фахрийлари учун муҳим ҳисобланади, бироқ малакали мутахассислар етишмайди.

 

 

Шунингдек, давлат таълим тизимини тиклаш зарурати мавжуд, чунки ўқитувчилик касбини танлаётган ёшлар сони камайиб бормоқда.

 

 

Бундан ташқари, катта давлат буюртмаси архитектура, қурилиш, транспорт технологиялари, муҳандислик йўналишлари каби инфратузилма ва тикланиш билан боғлиқ соҳаларга ажратилиши режалаштирилган. Рўйхатга табиий фанлар ҳам киритилган — давлат физика, кимё ва математика каби соҳаларда ҳам мутахассисларга эҳтиёж сезмоқда.