Ўзбекистон Бош консулхонаси ташаббуси билан Ўзбекистон ва Россиянинг Новосибирск вилоятидаги йирик туркомпаниялар ҳамда сайёҳлик агентликлари вакиллари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Унда Новосибирск вилояти Иқтисодий ривожланиш вазирлиги, «Минтақавий ривожланиш маркази» давлат муассасаси, Новосибирск сайёҳлик ташкилотлари ассоциацияси раҳбарияти, ҳудуддаги «Olga grand tour», «Central travel bureau» каби туроператорлар вакиллари қатнашган. Шунингдек, Ўзбекистондан Туризм қўмитаси масъул ходимлари ва «Another travel», «Aspantur», «Xorazm tour and travels», «Central Asia Travel» сайёҳлик компаниялари раҳбарлари иштирок этган.
Тадбирда «Ipak yo‘li» Халқаро туризм ва маданий мерос университети томонидан россиялик талабалар учун жаҳон туризм индустриясини чуқурроқ ўрганишга мўлжалланган 4 та грант ажратилиши эълон қилинган. Бу таълимий ташаббус икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни илмий ва амалий жиҳатдан мустаҳкамлашга хизмат қилиши мумкин.
Шунингдек, Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари ва талабалар учун инфотурлар, ўқув-амалий дастурлар ташкил этишни таклиф қилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда таклиф этилаётган ва мактаб ўқувчилари ва пенционерлар учун ишлаб чиқариш, ўқув ва тижорат, инфотурлар каби ривожланаётган туризм йўналишларига қизиқиш билдирган.
