«Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисида»ги Низомнинг 35-бандига мувофиқ, бир ёки икки фандан ўтказилган якуний аттестацияда қониқарсиз баҳо олган битирувчиларга қайта якуний аттестациядан ўтиш ҳуқуқи берилади.
– Битирувчи оғзаки ёки ёзма якуний аттестацияни топшириш жараёнида белгиланган тартибни бузган тақдирда, у якуний аттестацияни давом эттириш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.
– Битирувчи якуний аттестацияни давом эттириш ҳуқуқидан маҳрум қилинганда якуний аттестация комиссияси томонидан бу ҳақда якуний аттестация баённомасига ёзиб қўйилади. («Қониқарсиз» баҳо олган ҳисобланади)
– Йиллик баҳо ва якуний аттестация натижаларига кўра, умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари талабларини бажармай, «қониқарсиз» баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилади.
