Қашқадарёда Дамасда 17 болани олиб кетаётган ҳайдовчига чора кўрилди (видео)

Қашқадарёда Дамасда 17 болани олиб кетаётган ҳайдовчига чора кўрилди (видео)

Қашқадарё вилоятида Дамас автомобилида 17 нафар бола олиб кетилаётгани аниқланди.

 

Маълум қилинишича, Чироқчи туманида ЙПХ ходими томонидан Дамас русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, транспорт воситасида жами 17 нафар вояга етмаган болалар ва фуқароларни олиб кетилаётгани аниқланган.

 

«Болаларни уйга олиб бориб қўйинг, илтимос дейишгани учун олиб кетгандим. Қилган ишимдан пушаймонман. Ҳурматли юртдошлар, эҳтиёт бўлинглар. Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этинг», дейди ҳайдовчи.

 

Қоидаларга кўра, 12 ёшга тўлмаган болаларни ушлаб турувчи махсус қурилма ўрнатилмаган транспорт воситасининг олд ўриндиғида ташиш тақиқланади. Шунингдек, ташилаётган йўловчилар сони транспорт воситасининг техник тавсифномасида кўзда тутилган миқдордан ортиқ бўлмаслиги керак.