«Жасорат мактаблари»га қабул қачондан бошланади?

«Жасорат мактаблари»га қабул қачондан бошланади?

Аввал хабар қилинганидек, жорий ўқув йилидан бошлаб «Жасорат мактаблари»га кириш учун номзод ўқувчилар ҳужжатлари ariza.piima.uz сайти орқали онлайн қабул қилинади.

 

Ҳужжатлар қабули 2025 йилнинг 1 июнидан 20 июнигача амалга оширилади. Талабгор ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш мақсадида:

 

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги барча Президент, ижод, спорт ва ихтисослаштирилган мактабларда махсус штаблар ташкил этилди.

 

Унда малакали мутахассислар ҳужжат топширмоқчи бўлган талабгорларга амалий ёрдам кўрсатиши белгиланган.