Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга бериладиган тавсияномани олиш учун қайси мезонларга қаралади?

Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга бериладиган тавсияномани олиш учун қайси мезонларга қаралади?

Ушбу тавсияномани олиш учун талабгорлар қуйидаги мезонларга мос тушиши керак:

 

— кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар (Оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад минимал истеъмол харажатлари миқдоридан ошмаганда оила кам таъминланган деб эътироф этилади);

 

— тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар;

 

— турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар;

 

— ногиронлиги бўлган фарзанди бор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;

 

— икки ва ундан ортиқ фарзандларини тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида (ижарада) яшаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари;

 

— ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногирони бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар.

 

 

Тавсиянома юқоридаги мезонларга мос келган, шунингдек, умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатга эга бўлган эҳтиёжманд оилалардаги барча талабгор хотин-қизларга берилади.

 

Тавсиянома олиш учун tavsiyanoma.ijro.uz платформаси орқали электрон ариза юбориш керак. Аризалар 8 июнга қадар қабул қилинади.

 

Аризалар 10 июнга қадар туман (шаҳар) Ишчи гуруҳлари томонидан ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади. Тавсиянома электрон шаклида 15 июнга қадар ўрнатилган тартибда ўз эгаларига етказилади.