Давлат грантида ўқиган талабалар синовсиз ишга кириш ҳуқуқига эга бўлди

Давлат грантида ўқиган талабалар синовсиз ишга кириш ҳуқуқига эга бўлди

Эндиликда давлат гранти асосида олий таълим муассасаларини тамомлаган талабалар дастлабки синов муддатисиз ишга киришлари мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Меҳнат кодексининг янги таҳрири, 129-моддаси маълум қилмоқда.

 

 

Ушбу имтиёз фақат давлат гранти асосида ОТМни тамомлаган ва эгаллаган мутахассислиги бўйича биринчи марта ишга кирган талабалар учун амал қилади.

 

 

Aгар давлат гранти битирувчиси дастлабки ишга синов муддатисиз қабул қилинса ва кейинчалик ишдан бўшаб, бошқа ишга кирса, унга нисбатан бу имтиёз қўлланилмайди.