Хабарингиз бор, 27 май куни юртимизнинг барча умумтаълим мактабларида 9-синф битирувчилари учун она тили ва адабиёти фанидан якуний давлат аттестацияси имтиҳонлари бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, 9-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси:
Она тили ва адабиёти фанидан — ёзма;
Давлат тили фани (таълим тили ўзбек тили бўлмаган синфлар учун)дан — ёзма;
Математика фанидан — ёзма;
Ўзбекистон тарихи фанидан — ёзма/оғзаки;
Жисмоний тарбия фанидан — амалий шаклда ўтказилади.
Битирув имтиҳонлари (жисмоний тарбия фанидан ташқари) 2025 йил 27 майдан 10 июнга қадар бўлиб ўтади.
