Жорий йилнинг 24 май куни Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳрида Марказий Осиё миқёсидаги халқаро япон тили нотиқлик санъати танлови бўлиб ўтди.
Танловда Марказий Осиёнинг 5 та мамлакатидан 17 нафар иқтидорли иштирокчи иштирок этган.
Натижада, Тошкент давлат шарқшунослик университети Японшунослик олий мактаби талабаси Темур Самандаров танловда 1-ўринни эгаллаган.
