2024/2025 ўқув йилида битирувчилар сони 12,1 % га ошган

2024/2025 ўқув йилида битирувчилар сони 12,1 % га ошган

 

Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024/2025 ўқув йилда барча мулкчилик шакли бўйича умумий ўрта таълим ташкилотларини 11-синфини битириши кутилаётган ўқувчиларнинг умумий сони 455,2 минг нафарни ташкил этади.

 

 

Шундан 243,1 минг нафари – қиз болалар.

 

 

Жами 11-синф битирувчилари кўрсаткичи 2023/2024 ўқув йилга нисбатан солиштирилганда 49,2 минг нафарга ёки 12,1 % га ошган.

 

 

Ҳудудлар бўйича 2025 йилда умумий ўрта таълим ташкилотларини 11-синфини битириши кутилаётган ўқувчилар сони қуйидагича:

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси – 25 987 нафар;

 

Андижон – 39 598 нафар;

 

Бухоро – 23 619 нафар;

 

Жиззах – 18 367 нафар;

 

Қашқадарё – 44 670 нафар;

 

Навоий – 13 427 нафар;

 

Наманган – 37 476 нафар;

 

Самарқанд – 51 875 нафар;

 

Сурхондарё – 35 997 нафар;

 

Сирдарё – 11 105 нафар;

 

Тошкент – 35 764 нафар;

 

Фарғона – 47 068 нафар;

 

Хоразм – 29 074 нафар;

 

Тошкент ш. – 41 132 нафар.