Педагогларнинг 2025 йил учун узайтирилган меҳнат таътили бўйича кўрсатма хати

Педагогларнинг 2025 йил учун узайтирилган меҳнат таътили бўйича кўрсатма хати

2024-2025-ўқув йили учун умумтаълим муассасаларида дарс жараёнлари якунланаётганлиги муносабати билан уларда фаолият юритаётган ходимлар Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ йиллик асосий меҳнат таътилига чиқарилади.

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг Тошкент шаҳар, вилоят ва туман мактабгача ва мактаб таълими
бошқармалари бошлиқларига педагог ходимларни 2025 йил учун узайтирилган меҳнат таътилига чиқариш бўйича кўрсатма хати юборилади.

 

Хатга кўра, бошқа бошлиқларига қуйидагиларни бажариш вазифаси юклатилган:

 

– ходимларга ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллар берилишини харажатлар сметасида режалаштирилган маблағларга мутаносиб равишда режа-жадвали асосида (навбат билан) таъминлаш ҳамда белгиланган тартибда буйруқларни расмийлаштириш ва тўловларни ўз вақтида амалга ошириш;


 меҳнат таътилининг умумий давомийлигини ҳисоблаб чиқаришда асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари жамланганда уларнинг давомийлигини белгиланган меъёрлардан ошиб кетмаслигини таъминлаш;


– меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажини, унинг давомийлигини ишлаб берган вақтда мутаносиб равишда ҳисоблашда, шунингдек уни узайтириш ёки бошқа муддатга кўчиришда амалдаги қонунчилик талабари асосида амалга ошириш;


– ҳар йилги меҳнат таътили биринчи иш йилидаги ўқитувчиларга ҳар йилги меҳнат таътили ёзги таътил даврида тўлиқ давомийликда ва ишга кирган вақтидан қатъи назар, ишлаб берган вақтига мутаносиб равишда ҳақ тўланган ҳолда берилишини;

– ходимни ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олишда аниқ сабаблари келтирилмаган ҳолатларга чек қўйиш ва келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик.

Бу борада таълим ташкилотларининг йиллик асосий меҳнат таътили бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширишда сунъий равишда маблағларнинг етишмовчилиги(дефицит)ни, шу орқали ходимларнинг норозиикларини келтириб чиқармаслик ҳамда ушбу ҳолатлар вужудга келган тақдирда чуқур таҳлил қилиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилади.

 

Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича жойлардаги биринчи раҳбарлар шахсан жавобгар эканлигини эслатиб ўтган ҳолда, камчиликларга йўл қўйилган ҳолатларда ҳудудлардаги раҳбар ва масъул ходимларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чора кўрилиши ҳақида огоҳлантирилади.