Олий таълим ташкилотларининг кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар сони сўнгги 10 йилда 2,7 баробарга ошган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024/2025-ўқув йили бошида Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларининг кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларнинг умумий сони 707,3 минг нафарни ташкил этган.
Ушбу кўрсаткични 2015/2016-ўқув йили бошига нисбатан таққослаганда 443,4 минг нафарга ёки 2,7 баробарга ошган.
Кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларнинг умумий сони йиллар кесимида қуйидагича:
— 2015/2016- ўқув йили бошига – 263,9 минг нафар;
— 2016/2017- ўқув йили бошига – 267,9 минг нафар;
— 2017/2018- ўқув йили бошига – 287,5 минг нафар;
— 2018/2019- ўқув йили бошига – 313 минг нафар;
— 2019/2020- ўқув йили бошига – 360,1 минг нафар;
— 2020/2021- ўқув йили бошига – 441,8 минг нафар;
— 2021/2022- ўқув йили бошига – 553,9 минг нафар;
— 2022/2023- ўқув йили бошига – 622,6 минг нафар;
— 2023/2024- ўқув йили бошига – 661,8 минг нафар;
— 2024/2025- ўқув йили бошига – 707,3 минг нафарни ташкил этган.
