Мактабларда сўнгги қўнғироқ тадбирлари қачон ўтказилади?

Мактабларда сўнгги қўнғироқ тадбирлари қачон ўтказилади?

Ижтимоий тармоқларда сўнгги қўнғироқ тадбирлари ўтказилиши тақиқлангани, чекловлар ўрнатилгани ҳақида турли нотўғри хабарлар тарқалмоқда.

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг маълум қилишича, жорий ўқув йилининг охирги куни 25 май, якшанба – дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли сўнгги қўнғироқ тадбирлари 24 май – шанба куни ўтказилиши белгиланган.

 

«Вазирлик шуни маълум қиладики, мактабларда сўнгги қўнғироқ тадбирларини кўтаринки кайфиятда, тантаналар билан ўтказиш анъанаси бу йил ҳам давом этади.

 

Фақат мактабларимиз жамоаларини, битирувчиларимизни, ҳурматли ота-оналаримизни тадбирлар жараёнида хавфсизлик қоидаларига риоя этишларини сўраймиз!» – дейилади вазирлик муносабатида.