Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги Исҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактаби ўқувчиси Аъзамжон Шамсиддинов АҚШ даги нуфузли олийгоҳида ўқиш учун 120 фоизлик грантни қўлга киритди. Бу ҳақда Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.
У АҚШ нинг Техаs Stаtе University га 120 фоизлик грант билан ўқишга қабул қилинган.
Аввалроқ, у IELTS имтиҳонидан 7.0 балл ҳамда SАТ дан 1220 балл олган.
