Айни кунларда мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагоглари учун ўқув фанларидан малака (тест) синовлари ушбу манзилларда ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.
13-14 май кунлари мазкур синовларда Мактабгача таълим муассасалари тарбиячиси, мактабгача таълим ташкилоти психологи, мусиқа ходими (мусиқа раҳбари), рус тили (мактабгача), инглиз тили (мактабгача), француз тили (мактабгача), немис тили (мактабгача), жисмоний тарбия йўриқчиси (мактабгача), ўқитувчи-дефектолог (мактабгача), ўқитувчи-логопед (мактабгача) ва тарбиячи-методист (МТТ директор ўринбосари)лари иштирок этадилар.
Қуйидаги рўйхатлар орқали педагоглар тест топширадиган аниқ санасини, гуруҳини ва вақтини билиб олишлари мумкин!
Аттестацияга жалб қилинган педагогларга ортиқча оворагарчилик ва кутиб қолишнинг олдини олиш мақсадида аттестация синовларига Шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва мурожаат юборишда тўлдирилган СЎРОВНОМА билан ўзлари учун белгиланган вақтдан ярим соат олдин етиб келишлари етарли эканлигини эслатиб ўтилади.
