Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятидаги мактаблардан бирида ўқувчилар дарсга кеч қолгани учун ўт юлишга мажбурлангани акс этган видеолар тарқалди.
Маълумотларга кўра, Бўка туманидаги 24-мактаб директори болалар мактабга кеч қолгани учун уларни ободонлаштириш ишларига жалб қилган.
Туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг ҳолат юзасидан маълумот беришича, 30 апрель куни 24-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчилари дарс жараёнларига кечикиб келган. Ҳолат ушбу ўқувчилар томонидан сурункали давом этиб келаётганили сабабли мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, уларни тартибга чақириш мақсадида мактаб гулхонасини ёввойи ўтлардан тозалашга жалб этган.
Бу жараён 10 дақиқа давом этган. Шундан сўнг, дарсга кеч қолган ўқувчилар, синфларига киритилган.
Тармоқда келтирилган ҳолатни раҳбар ўринбосари доимий амалга ошириб келаётгани тасдиқланмаган. Ишчи гуруҳ томонидан мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарига огоҳлантириш берилган.
