2024/2025-ўқув йили IV чорак якуни бўйича чораклик сумматив баҳолаш синовлари саналари маълум қилинди.
Унга кўра, IV чорак якуни бўйича чораклик сумматив баҳолаш синовлари 12-19 май кунлари онлайн шаклда ташкил этилади. Ҳар бир синф белгиланган кунда emaktab.uz платформаси орқали синовда иштирок этиши шарт.
Онлайн синов жадвали:
5-синф – 12 май (душанба)
6-синф – 13 май (сешанба)
7-синф – 14 май (чоршанба)
8-синф – 15 май (пайшанба)
9-синф – 16 май (жума)
10-синф – 17 май (шанба)
11-синф – 19 май (душанба)
20 май куни – анъанавий (қоғоз вариантда) шаклда синовлар ўтказилади. Бунда ўқувчилар қоғоз вариантда, ўқитувчилар назорати остида синовларни топширади.
Муҳим эслатмалар:
– Ўқувчилар ўз синфига ажратилган санада emaktab.uz платформасига кириб, синовда қатнашиши керак.
– Тест ва топшириқлар белгиланган вақт ичида бажарилиши лозим.

