Адхам Худойқулов Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига директор этиб тайинланди

Адхам Худойқулов Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига директор этиб тайинланди

Президент ҳузуридаги янги ташкил қилинган Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига Адхам Худойқулов директори этиб тайинланди.

 

Бу ҳақда Президент матбуот хабар берди.

 

Адхам Худойқулов бунга қадар Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази лойиҳа офиси директори эди.

 

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги 5 май куни Президент Фармони билан ташкил этилган бўлиб, таълим соҳасида махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.

 

Агентлик ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини (таълим ташкилотлари) комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказади.

 

Бунда:

 

– комплекс давлат аккредитацияси ҳар 5 йилда таълим ташкилотларини ташқи баҳолаш натижалари асосида ўтказилади;

– махсус давлат аккредитацияси кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилаётган таълим дастурлари бўйича ўқув жараёни бошланишидан олдин ўтказилади.

 

Шунингдек, Агентлик таълим ташкилотлари битирувчиларининг замонавий меҳнат бозори талабларига мослигини ўрганиш мақсадида Умуммиллий иш берувчилар сўровномасини ўтказади.