Ўзбекистон миллий педагогика университетига ректор тайинланди

Ўзбекистон миллий педагогика университетига ректор тайинланди

Президентнинг тегишли қарори билан Каримова Эъзоза Гапиржановна Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари — Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори лавозимига тайинланди.

 

У бунга қадар Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директорининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасида ишлаб келаётган эди.

 

Эъзоза Каримова кўп йиллар турли таълим масканларида меҳнат қилиб келган. У 2021-2021 йилларда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги бўлими бошлиғи, 2021-2023 йилларда Президент таълим муассасалари агентлиги директори маслаҳатчиси лавозимларида ишлаган.

 

2023-2024 йилларда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги «Янги Ўзбекистон» университетининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори вазифасида иш олиб борди.