Нурафшонда 11-синф ўқувчиси Қатар олийгоҳига тўлиқ грант асосида ўқишга қабул қилинди

Нурафшонда 11-синф ўқувчиси Қатар олийгоҳига тўлиқ грант асосида ўқишга қабул қилинди

 

Нурафшон шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси хорижнинг нуфузли университетига тўлиқ грант асосида ўқишга қабул қилинди.

 

 

Қатарнинг Georgetown университети Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Жаҳонгирбек Абдуалимовга таълим учун 100 фоизлик грант ажратди.

 

 

Маълумот ўрнида, Жаҳонгирбек Абдуалимов IELTS дан 8 балл ҳамда SАТ имтиҳонидан 1510 балл кўрсаткичларини қўлга киритган эди.