30 апрель ва 1 май кунларидаги аттестацияда энг юқори натижаларни қайд этган ўқитувчилар рўйхати

30 апрель ва 1 май кунларидаги аттестацияда энг юқори натижаларни қайд этган ўқитувчилар рўйхати

Республиканинг барча ҳудудларида ўтказилаётган малака синовларида педагоглар юқори натижаларни қайд этишда давом этмоқда.

 

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги телеграм саҳифасида 30 апрель — 1 май кунлари аттестация имтиҳонларида қатнашган биология, кимё ва физика фан ўқитувчилари орасида юқори натижаларни қайд этганларнинг рўйхатини эълон қилди.

 

Улар:

 

– Юнусобод туманидаги 273-мактаб ўқитувчиси Эркин Тиллоев 96 балл,

 

– Янги Наманган туманидаги «Бобораҳим Машраб» хусусий мактабининг икки нафар ўқитувчилари Жамшидбек Азимов 96 ва Муҳаммадзоҳир Муталов 92 балл,

 

– Янгиқўрғон туманидаги 34-мактаб ўқитувчиси Нурбек Дедамирзаев 88 балл,

 

– Бағдод туманидаги 4-мактаб ўқитувчиси Ўктамжон Юлдошев 88 балл,

 

– Риштон туман ихтисослаштирилган мактаб ўқитувчиси Сарваржон Жалилов 86 балл,

 

– Ғаллаорол туманиадаги 88-мактаб ўқитувчиси Азим Абдувоҳидов 90 балл,

 

– Нурота туманидаги 32-мактаб ўқитувчиси Мадина Сулаймонова 86 балл,

 

– Нурота туманидаги 2-мактаб ўқитувчиси Шоҳсанам Бозорова 86 балл;

 

– Нурота туманидаги 19-мактаб ўқитувчиси Робия Раҳимова 86 балл,

 

– Гулистон шаҳридаги 1-ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқитувчиси Нилуфар Бойзоқова 88 балл,

 

– Марҳамат туманидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқитувчиси Омадилло Зокиров 96 балл,

 

– Гулистон шаҳридаги 2-ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқитувчиси Мавлюда Юлдашева 94 балл,

 

– Наманган шаҳридаги Президент мактаби ўқитувчиси Зарифжон Мирзажонов 90 балл,

 

– Чуст туманидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқитувчиси Бобуржон Сотиволдиев 90 балл,

 

– Наманган шаҳридаги Президент мактаби ўқитувчиси Абдуҳаким Ашурматов 88 балл,

 

– Чортоқ туманидаги 6-мактаб ўқитувчиси Ҳамиджон Холмирзаев 88 балл,

 

– Чуст туманидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқитувчиси Дилфуза Ваққосова 86 балл,

 

– Чортоқ туманидаги 40-мактаб ўқитувчиси Зулфия Шарипова 86 балл,

 

– Чортоқ туманидаги 48-мактаб ўқитувчиси Мафтуна Камолова 86 балл билан олий малака тоифасини ҳимоя қилди.