Пойтахтда қайси университетлар талабалари энг кўп жиноят содир этган?

Пойтахтда қайси университетлар талабалари энг кўп жиноят содир этган?

29 апрель куни Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан таълим муассасаларида ёшлар билан ишлаш, ўқувчилар тарбияси, улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

 

Йиғилишда тақдим этилган маълумотларга кўра, 2024 йил давомида олий таълим муассасалари талабалари томонидан содир этилган жиноятлар сони 335 тани ташкил қилган. Энг кўп ҳолатлар давлат олий ўқув юртларида (179 та) ва нодавлат олийгоҳларда (140 та) қайд этилган. Жиноятларнинг асосий қисмини фирибгарлик (72 та), ўғрилик (57 та), тан жароҳати етказиш (46 та) ва босқинчилик (41 та) ташкил этган.

 

Шунингдек, талабалари энг кўп жиноят содир этаётган пойтахтдаги олий таълим муассасалари номлари ҳам маълум бўлди. Давлат ОТМлари кесимида:

 

1-ўрин: Тошкент давлат транспорт университети — 27 нафар.

2-ўрин: Тошкент давлат техника университети — 21 нафар.

3-ўрин: Ўзбекистон Миллий университети — 20 нафар.

4-ўрин: Тошкент давлат иқтисодиёт университети — 19 нафар.

5-ўрин: Тошкент давлат юридик университети — 12 нафар.

 

Пойтахтда қайси университетлар талабалари энг кўп жиноят содир этган?