Шавкат Мирзиёевга камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш, ижтимоий хизматлар қамрови ва турларини кенгайтириш чора-тадбирлари бўйича ахборот берилди.
Тақдимотда камбағал оилаларни уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатига қараб, уч тоифада қўллаб-қувватлаш таклиф қилинди.
Шунингдек, эндиликда камбағал оила фарзандлари мактабдаги узайтирилган кун гуруҳлари учун тўловдан озод қилинади, аъло баҳога ўқиганлар оромгоҳларда бепул дам олиши мумкин бўлади.
Бундан ташқари, камбағал оиладан чиққан аълочи талаба-қизларга базавий стипендиянинг 2 баравари миқдорида махсус стипендия тўланиши белгиланди.
