Педагогика йўналишларининг битирувчиларига якуний давлат имтиҳони билан бирга касбий сертификатлашдан ўтиш имкони ҳам яратилади

Педагогика йўналишларининг битирувчиларига якуний давлат имтиҳони билан бирга касбий сертификатлашдан ўтиш имкони ҳам яратилади

Президентнинг «Педагог кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

 

Унга кўра,

 

2026 йилнинг август ойига қадар педагог кадрларни тайёрлайдиган олий таълим ташкилотларида халқаро таълим дастурлари жорий этилган таълим йўналишлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини касбий сертификатлаш тартибида ташкил этиш ва баҳолаш тартиби ишлаб чиқилади.

 

Бунда:

 

Битирувчиларга якуний давлат аттестацияси билан бирга касбий сертификациянинг назорат синовларидан тест топшириш имкониятини яратиш;

 

Якуний давлат аттестациясида ижобий баҳоланган ва касбий сертификация синовларидан муваффақиятли ўтган битирувчиларга мутахассис ўқитувчи лавозимида ишлаш ҳуқуқини берувчи касбий сертификат берилиши назарда тутилади.