Президентнинг «Педагог кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.
Унга кўра, умумий ўрта таълим мактабларининг олий малака тоифасига эга ўқитувчилари учун педагогика соҳасида мақсадли магистратура 2025 йил декабрь ойига қадар жорий этилиши белгиланди.
Хусусан, Университетларда 2026/2027-ўқув йилидан бошлаб тўлов-контракт асосида мақсадли магистратура ташкил этилади.
Олий малака тоифасига эга ўқитувчиларнинг ишдан ажралмаган ҳолда билим олишлари учун таълим жараёнини масофавий таълим шаклида ташкил этилади.
Магистратурага фақат халқаро ташкилот томонидан аккредитациядан ўтган тизимдаги олий малака тоифасига эга бўлган ўқитувчиларни қабул қилинади.
Магистратурада масофадан ўқитиш ва давлат томонидан диплом бериш тартиби, тўлов-контракт миқдорини белгилаш ҳамда талабаларни билимини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқилади.
