Маълумки, республиканинг барча ҳудудларида педагоглар аттестацияси давом этмоқда. Вазир Ҳилола Умарова ўзининг телеграмдаги саҳифасида 100 фоизлик натижа қайд этган бир қатор ўқитувчиларнинг рўйхатини эълон қилган эди.
Шунингдек, вазирлик телеграм каналида энг юқори натижаларни қайд этган педагоглар рўйхати ҳам фанлар мажмуаси тартибида эълон қилиб борилмоқда.
Аттестация жараёнлари бошланган куни Ҳилола Умарова телеграмдаги саҳифасида синовларга кирадиган барча педагогларга омад тилаш билан биргаликда, малака тестлари якунлангач онлайн мулоқот қилиб, имтиҳонга кирган педагогларни эшитиш таклифини билдирганди.
Аммо, ҳали аттестация жараёнлари энди бошланганига қарамай, деярли ҳар куни ижтимоий тармоқларда аттестация жараёнларига оид бир қанча норозиликлар, саволларнинг қийин тузулгани ва қонун бузилиш ҳолатлари кузатилаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.
Жумладан, она тили ва адабиёт фан ўқитувчилари ушбу фан доирасида Х вариантлар тарқалгани бўйича норозилик билдирган эди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлик мутахассисларидан ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида боғланганимизда, Х вариантлар тарқалишининг имкони йўқлиги, чунки саволлар ҳар икки соатда янгиланиб туришини маълум қилган эди. Шунингдек, вазирлик мутахассисларининг билдиришича, тестларда айрим ўхшаш саволларнинг борлиги ҳам педагогларда Х вариант тарқалди деган гумонга сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Бундан ташқари бир гуруҳ география, психология ва она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари аттестацияда тушган саволлардан норози бўлиб, Талимхабарлари.узъга мурожаат йўллади. Турли ҳудудлардан таҳририятга ёзган педагоглар бу йилги саволлар жуда мураккаб бўлгани, айрим тестларда мантиқий боғлиқлик йўқлиги ҳамда баъзи саволларга тўғри жавоб бирдан ортиқ, айримларида эса умуман тўғри жавоб келтирилмаганини маълум қилган.
Педагоглар аттестациясига масъул бўлган ва тест жараёнларини кузатиб бораётган вазирликнинг Педагог кадрларга малака тоифаларини бериш жараёнини ташкил қилиш бошқармаси бошлиғи Сардор Рахимбоев ўзининг телеграмдаги саҳифасида деярли ҳар куни аттестацияда тушган айрим саволларнинг таҳлилини бериб бормоқда.
Қуйида география, психология, она тили ва адабиёт, рус ва инглиз тили фанларидан тушган саволларнинг таҳлиллари билан бўлишамиз:
1. Малака синовларида Она тили ва адабиёт (ўзбек синфлар учун) фанидан тушган бир савол таҳлили.
Расмда келтирилган саволга мутахассис изоҳи:
Ушбу савол учун НОтўғри ҳукм А жавобда акс этган.
А. Икки ўринда шахс оти эга вазифасини бажарган.
Шеърий матнда иккита шахс оти иштирок этган: а) муаллима; б) йўловчи.
Муаллима омон топган – кенгайган аниқловчи;
Йўловчи – эга. (демак, шу жавоб хато, чунки А жавобда ҳар иккала шахс оти эга вазифасида келган дейилган).Б. Гапда нарса оти 3 ўринда эга вазифасида келган.
Тўғри. 1-нарса оти – қашқир, 2-нарса оти – олов, 3-нарса оти яна қашқир – ҳар учала нарса оти гапда эга вазифасида келган.C. Бир ўринда сон эга вазифасида келган.
Тўғри. Икков тин оларди.Д. Бир ўринда жўналиш келишигидаги нарса оти тўлдирувчи вазифасида келган.
Тўғри. Йиртқичга – тўдирувчи.
2. Мактаб психологларига тушган яна бир савол таҳлили.
Расмдаги саволга экспертларнинг изоҳи:
Бу ҳолат боладаги негативизмни акс эттиради — атрофдагиларнинг талаб ва кўрсатмаларига қарама-қарши ҳаракат қилиш. Бу боланинг мустақилликка бўлган интилиши, ички зиддиятлари ёки тарбия муҳитидаги алоқалар етишмаслиги сабабли юзага келади. Бу ҳолатни тўғри англаш ва болага руҳий кўмак бериш муҳим аҳамиятга эга.
3. География фанидан тушган бир савол таҳлили
Савол:
«Мамлакатнинг Атлантика океанига яқин қисмида мўътадил денгиз иқлими, шарқий ҳудудларда мўътадил континентал, жанубида эса Ўрта денгиз типидаги субтропик иқлим шаклланган. Ёзи иссиқ, қиши эса илиқ ва ёмғирли. Ёғинлар энг кўп ёғадиган пайт январдан апрелгача кузатилади.»
Таърифи келтирилган мамлакатга тегишли бўлган оролни топинг.
А) Реюнон
Б) Сицилия
C) Норфолк
Д) ФолклендИзоҳ:
Саволда келтирилган таъриф 9-синф (2019 й.) дарслигида аниқ кўрсатилган бўлиб, Франция Республикасига тегишли. Саволда таърифи берилган мамлакатга тегишли оролни, яъни Францияга тегишли оролни топиш керак эди. Реюнон ороли Францияга тегишли энг машҳур ороллардан бири ҳисобланади.(Биламизки, Сицилия — Италияга, Норфолк — Австралияга, Фолкленд — Буюк Британияга тегишли)
4. Малака синовларида Рус тили (миллий мактабларда) фанидан тушган яна бир савол таҳлили.
Расмда келтирилган саволга мутахассис изоҳи:
Данный тест представляет собой задание базового уровня сложности. Оно нацелено на то, чтобы выявить, насколько хорошо аттестируемый владеет умениями размышлять о произведении изобразительного искусства в идейно-тематическом аспекте, продемонстрировать знания жанров живописи, понять и передать замысел художника, чьи репродукции изучаются в соответствии с действующей учебной программой в 5 классе школ с узбекским и другими языками обучения (Русский язык как иностранный. 5 класс: учебник для школ среднего общего образования с узбекским и другими языками обучения /З. А. Исакжанова, М. К. Шаряева, Т. А. Шорина; под науч. ред. Е. А. Хамраевой. — Ташкент: Республиканский центр образования, 2022, стр. 49).
Задание представлено в форме Й-1, то есть тест с четырьмя вариантами ответов, один из которых верный.
От педагога требуется определение главной мысли картины В. Г. Перова «Рыболов».
Изучение языков, в частности русского как иностранного, предусматривает знание истории, традиций, культуры, искусства, литературы, географии, флоры, фауны страны изучаемого языка. Изучать ГРАММАТИКУ русского языка ВНЕ или В ОТРЫВЕ от произведений культуры, искусства и литературы НЕВОЗМОЖНО!
5. Малака синовларида Инглиз тили (умумтаълим) фанидан тушган саволлар таҳлили:
Расмда келтирилган саволга мутахассис изоҳи:
Ушбу саволда, инглиз тили фанидан таълим берувчи педагогларнинг ўқиб тушуниш кўникмаларидаги қўллаш соҳаси (апплйинг)ни баҳолаш мақсад қилинган бўлиб, унда педагоглар юқорида берилган 3 та кичик Б1 даражадаги матнларни ўқиб, уларга мос сарлавҳани топиши, яъни сарлавҳалар мос равишда тўғри берилган жавобни топишлари кўзда тутилган.
А
Ресумес, интервиэwс, анд эндлесс апплиcатионс – финдинг тҳе ригҳт жоб ис невер эасй. Эверй режеcтион феэлс персонал, бут персистенcэ ис кей. Тҳе ригҳт оппортунитй офтен cомес wҳен ёу леаст эхпеcт ит. Скиллс маттер, бут cонфиденcэ анд аттитуде маке алл тҳе дифференcэ. Тҳе жоб ҳунт ис тоугҳ, бут тҳе реwард ис wортҳ ит.
Юқоридаги саволнинг А қисмини таҳлил қилинса, унинг таржимаси қуйидагича: «Резюмелар, суҳбатлар ва тугамайдиган аризалар – муносиб иш топиш ҳеч қачон осон бўлмаган. Ҳар бир рад жавоби тушкунликка солади, бироқ қатъият ва сабр муҳим омилдир. Тўғри имконият кўпинча кутилмаганда рўй беради. Кўникмалар муҳим, аммо ишонч ва муносабат ҳаммасини ўзгартиради. Иш қидириш оғир жараён, лекин унинг мукофоти бунга арзийди.»Б
Ин а wорлд фулл оф эхпеcтатионс, беинг ёурселф ис тҳе бравест тҳинг ёу cан до. Итъс эасй то фоллоw тҳе cроwд, бут труэ ҳаппинесс cомес фром селф-аccэптанcэ. Пасциан, cреативитй, анд cоураге шапе тҳе персон ёу wэре меант то бе. Гроwтҳ ҳаппенс wҳен ёу стоп cомпаринг ёурселф то отҳерс. Тҳе греатест жоурней ёуълл эвер таке ис дисcоверинг wҳо ёу аре.
Б қисмини таржимаси қуйидагича: «Жамиятнинг доимий талабларидан иборат дунёда ўзлигингни сақлаш (аслингдагидек бўлиш) – энг катта жасорат. Оммага эргашиш осон, аммо чинакам бахт – ўзини қабул қилишдан бошланади. Иштиёқ, ижодкорлик ва жасорат – инсонга тақдирида ёзилган шахсга айланиш имконини беради. Ривожланиш эса ўзингни бошқалар билан солиштиришни бас қилганингда бошланади. Энг буюк саёҳат – бу ўзингни топиш йўлидир.»C
Wҳен студентс спеак, тҳе cоунcил листенс. Тҳей фигҳт фор чанге, макинг счоол а беттер плаcэ фор эверёне. Организинг эвентс, импровинг полиcиэс, анд энсуринг фаирнесс – итъс а респонсибилитй тҳей таке сериоуслй. Леадершип ис нот абоут поwэр бут абоут сервиcэ. Тҳоугҳ тҳеир эффортс, эверй студентъс воиcэ ис ҳеард.
C қисмини таржимаси: «Ўқувчилар сўзлайди – ўқувчилар кенгаши тинглайди. Улар мактаб муҳитини яхшилаш учун ҳаракат қиладилар. Тадбирлар ўтказиш, қоидаларни ўзгартириш ва адолатли муҳит яратиш – бу уларнинг асосий вазифаларидир. Етакчилик – бу ҳокимият эмас, балки хизматдир. Уларнинг саъй-ҳаракатлари орқали ҳар бир ўқувчининг овози эшитилади.»Демак, ушбу 3 та матнга сарлавҳалар эса қуйидагича:
1. Финд ёурселф анд бе тҳат! — Ўзингни топ ва уни ҳаётингда ифода эт!
2. Студент cоунcил – а воиcэ фор студентс — Ўқувчилар кенгаши – ўқувчилар манфаатларини ифодаловчи овоз.
3. Жоб Ҳунтинг — Мос иш излаш жараёни.Инглиз тилидан берилган юқоридаги матнларни ўқиб уларга сарлавҳа танлаш жараёнида матнлардаги калит сўзларга (кей wордс) эътибор берилса, А номли матнда Ресумес, интервиэwс, апплиcатионс ва шу билан бирга ригҳт жоб сўзларини учратиш мумкин, шунда мантиқан юқоридаги сарлавҳалардан А матни 3-рақамли сарлавҳага мослигини англаш мумкин;
Худди шундай, Б номли матнда ҳам калит сўзлар мавжуд бўлиб, беинг ёурселф, cроwд, селф-аccэптанcэ, пасциан, cреативитй, cоураге, гроwтҳ сўзлари матн шаҳсий ривожланишга қаратилганини тушунилади, бу матн 1-рақамли матнга мос келади.
C матнидан ҳам студентс, cоунcил, чанге, эверёне, респонсибилитй студентъс воиcэ сўзларини калит сўзлар сифатида ажратиб олиш мумкин ва ушбу сўзлар йиғиндисидан ушбу матн ўқувчилар манфаатларини ифодаловчи эканлигини билиш мумкин. Ва албатта, 2-рақамли сарлавҳани ифодалайди.
Тўғри жавоб эса қуйидагича:
1 – Б, 2 – C, 3 – А




