Хоразмда мактаб директори дарс пайтида икки ўқувчи қизни калтаклагани айтилмоқда (видео)

Хоразмда мактаб директори дарс пайтида икки ўқувчи қизни калтаклагани айтилмоқда (видео)

Мактаб директори дарс пайтида икки ўқувчи қизни калтаклагани акс этган видео тарқалди. Видеода директор дарсни бузиб, синфхонага кириб келган ва олдинги қаторда ўтирган қизнинг сочларидан тортиб ўтгани, кейин эса орқа қатордаги қиз билан урушиб, уни калтаклаб, урушиб кетгани кўринади.

 

Маълумотларга кўра, ҳолат Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани 14- сонли мактабда бўлган.