Йўқолган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатдаги дарсликлар қандай тўланади?

Йўқолган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатдаги дарсликлар қандай тўланади?

Амалдаги қонунчиликка кўра, йўқолган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган дарслик ва ўқув методик қўлланмалар учун ўқувчининг ота-онаси, шунингдек, уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёки ўқитувчилардан қуйидаги тартибда тўлов ундирилади:

 

– дарслик ва ўқув методик қўлланмалар кўринишида;

 

 

Бирламчи ҳужжатларда (ҳисоб-фактурада, юк хатида) кўрсатилган қиймат миқдорида:

 

– биринчи синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва ўқув методик қўлланмалари учун – унинг бир баравари миқдорида;

– 2 – 4 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва ўқув методик қўлланмалари учун – унинг икки баравари миқдорида;

– 5 – 11 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва ўқув методик қўлланмалари учун – унинг тўрт баравари миқдорида.