Касбий таълим фанидан қайси мактабларда якуний имтиҳон ташкил этилади?

Касбий таълим фанидан қайси мактабларда якуний имтиҳон ташкил этилади?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 8 апрелдаги «Касб-ҳунарга ўқитиш жорий этилган умумий ўрта таълим муассасалари битирувчилари учун касбий таълим фанидан якуний имтиҳонни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида»ги 117-сонли буйруғи қабул қилинди.

 

 

Мазкур буйруққа асосан:

 

– касбий таълим фанидан якуний имтиҳон ташкил этиладиган умумий ўрта таълим муассасалари рўйхати 1-иловага мувофиқ;

 

– умумий ўрта таълим муассасаларида якуний имтиҳон олинадиган касб-ҳунарлар рўйхати 2-иловага мувофиқ;

 

– касб-ҳунар турлари бўйича якуний имтиҳон ўтказиш тартиби 3-иловага мувофиқ тасдиқланган.

 

2023-2024-ўқув йилидан касб-ҳунарга ўқитиш жорий этилган умумий ўрта таълим муассасаларида 2024-2025-ўқув йилида 11-синфлар учун касбий таълим фанидан якуний имтиҳон жорий йилнинг 17-20 июнь кунлари амалий имтиҳон шаклида ўтказилади.

 

Якуний имтиҳон давомида ўқувчиларни баҳолашда уларнинг ўрганган касб-ҳунари бўйича эгаллаган билими ва компетенцияси баҳоланади ҳамда имтиҳонни муваффақиятли топширган битирувчиларга электрон сертификат берилади.

 

Буйруқ файлини юклаш