28-апрель куни ўтказилиши режалаштирилган нострификация бўйича тест синовлари санаси ўзгарди (ми?)

28-апрель куни ўтказилиши режалаштирилган нострификация бўйича тест синовлари санаси ўзгарди (ми?)

 

2025-йил январь ойида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовлари ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, хорижий давлатларда таълим олганлик ҳақидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича тест синовларини ўтказиш графигига ўзгартириш киритилди.

 

 

Унга кўра, хорижий давлатларда таълим олганлик ҳақидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича 2025 йил 28-апрель куни ўтказилиши режалаштирилган тест синовлари жорий йилнинг 29-апрель куни ўтказилиши белгиланди.

 

 

Тест синовлари ўтказиладиган ҳудудлар ва тест синовларининг бошланиш вақтлари ҳақидаги маълумотлар қўшимча тарзда эълон қилинади.