Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги 287-сонли умумтаълим мактаби 11-«А» синф ўқувчиси Аброр Болтаев муддатидан аввал талаба бўлишга мушарраф бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ММТБ Ахборот хизмати хабар берди.
Аброр Болтаев Wingate University, North Carolina (АҚШ) университетига кириш имтиҳонларини муваффақиятли топшириб талаба бўлиш ҳуқуқини қўлга киритди. Шунингдек, у 27 минг АҚШ доллари миқдорида грант соҳиби бўлди.
