Нукусда ўзбек тили (давлат тили) фани ўқитувчиси аттестация синовида 92 баллга эга бўлди

Нукусда ўзбек тили (давлат тили) фани ўқитувчиси аттестация синовида 92 баллга эга бўлди

Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳридаги 7-сонли мактабнинг ўзбек тили (давлат тили) фани ўқитувчиси Юлдуз Шамуратова аттестацияда 92 баллга эга бўлди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.

 

 

Аввалроқ, Тошкент шаҳар Олмазор тумани Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби инглиз тили фани ўқитувчиси Сурайё Мансурова аттестация жараёнида 90 балл билан олий малака тоифасини янгилаган эди.