Бугун 6 та фан бўйича миллий сертификат имтиҳони учун тўлов қилишнинг охирги куни

Бугун 6 та фан бўйича миллий сертификат имтиҳони учун тўлов қилишнинг охирги куни

14-апрелдан 20-апрелга қадар, кимё, физика, тарих ҳамда биология, география, математика фанларидан миллий сертификат имтиҳони учун талабгорларни рўйхатга олиш жараёнлари бўлиб ўтди.

 

Тўловлар эса бугун, 21 апрелгача амалга оширилиши мумкин.

 

Тест синовлари 3-4 май кунлари ўтказилади.

 

Натижалар 3 июнь куни эълон қилинади

 

Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари январь, февраль, март, апрель ва май ойларида ўтказилади.

 

Тест синови учун талабгорлар my.gov.uz  сайти орқали онлайн тарзда рўйхатга олинади.

 

Рўйхатдан ўтишда талабгорлар ўзларига қулай бўлган ҳудудни танлаган ҳолда мазкур ҳудудда тест синовларида иштирок этишлари мумкин.

 

Тест синовлари қайси фанлардан ўтказилиши, рўйхатга олиш муддатлари ва тест синови ўтказиладиган саналар қуйидаги расмда келтирилган;

 

Бугун 6 та фан бўйича миллий сертификат имтиҳони учун тўлов қилишнинг охирги куни