Ўқувчилар мактабда туғилган кун нишонлаши мумкинми?

Ўқувчилар мактабда туғилган кун нишонлаши мумкинми?

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил 31-август кунидаги 282-сонли буйруғига кўра, ўқувчиларга таълим муассасида туғилган кун нишонлаш тақиқланган.

 

 

Бундан ташқари:

 

 

– дарсда «наушник» ишлатиш;

 

– таълим муассасасининг фаолиятига тегишли ўқитувчи ва ўқувчиларнинг обрўсини туширишга қаратилган муносабатлар акс этган аудио ҳамда видеоматериалларни турли ижтимоий тармоқларга жойлаштириши ёки ундан турли ғаразли мақсадлар йўлида фойдаланиши;

 

– бошқаларга нисбатан зўравонлик қилиши мумкин эмас.

 

 

Қандай жазо бор?

 

Агар ўқувчи бу қоидаларга амал қилмаса, унда ота-онаси ёзма огоҳлантирилади. Қоида бузилиш ҳолатлари такроран кузатилганда, ўқувчи муассаса ички назорат рўйхатига олинади. Ота-она мактабга чақирилиб, улар билан инспектор-психолог суҳбат ўтказади.