Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича бўлиб ўтадиган навбатдаги имтиҳон санаси эълон қилинди. Унга кўра:
-имтиҳоннинг ёзма қисми — 5-6 апрель кунлари;
-гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари — 7-25 апрель кунлари бўлиб ўтади.
Талабгорлар имтиҳон жойи, куни ва аниқ вақтини my.gov.uz сайтининг «Менинг аризаларим» бўлимидан билишлари ва рухсатномани юклаб олишлари мумкин.
Имтиҳон ўтказиладиган жойлар ва уларнинг жойлашуви (геолокация):
Талабгорлардан тест синовига белгиланган вақтдан камида бир ярим соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ИД-карта) билан келишлари сўралади.
Талабгорларни имтиҳон ўтказиладиган бинога киритиш имтиҳон бошланишидан 30 дақиқа олдин якунланади.
