Президент мактаби битирувчиси АҚШнинг Браун университетига тўлиқ грант асосида қабул қилинди

Президент мактаби битирувчиси АҚШнинг Браун университетига тўлиқ грант асосида қабул қилинди

Нукус шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Айдос Китайбеков АҚШнинг нуфузли Браун университетига (ушбу университет «Печак лигаси»га кирувчи университет ҳисобланади) 396 000 АҚШ доллари миқдоридаги тўлиқ грант асосида ўқишга қабул қилинди.

 

Браун университети 1764 йилда ташкил этилган. «Тимес Ҳигҳер Эдуcатион» халқаро рейтингида мазкур университет доимий равишда юқори ўринларни эгаллаб келади. Ҳозирда ушбу университет дунё миқёсида 58-ўринда туради.

 

Эндиликда Айдос Китайбеков мазкур университетда «Атроф-муҳит муҳандислиги ва компьютер фанлари» йўналиши бўйича таҳсил олади. Айдос шу кунгача ИЭЛТСдан 8, САТдан 1550 баллни қўлга киритган. Қолаверса, АС-Левел бўйича уч карра А сертификатига ҳам эга.

 

Айдос Орол денгизи муаммоларини ҳал этиш бўйича ўзининг ташаббуслари билан 2024 йилда Шарқий Европа ҳамда Марказий Осиё учун БМТТД минтақавий бюроси томонидан ташкил этилган ИИ Халқаро ўқувчилар фестивалида фаол иштирок этган.