Эндиликда «Ихтирочиликка қадам» кўрик танлови натижалари ҳам педагоглар устмасига таъсир қилади

Эндиликда «Ихтирочиликка қадам» кўрик танлови натижалари ҳам педагоглар устмасига таъсир қилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 cентабрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган «Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг фаолиятини баҳолаш мезонлари»га кўра, танловлар, мусобақаларнинг туман (шаҳар) босқичида педагог ходим ўқувчисининг иштироки учун балл берилиши назарда тутилган.

 

Бунда устама белгилашда инобатга олинадиган фан олимпиадалари, кўрик танловлар, мусобақалар ва тадбирлар рўйхати ҳар йили Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.

 

2024-2025 ўқув йили учун умумтаълим муассасаларидаги ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилашда инобатга олишга тавсия этиладиган фан олимпиадалари, кўрик танловлар, мусобақалар ва тадбирлар рўйхати Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 13 январдаги 03-14-75-сонли кўрсатма хати билан тасдиқланган.

 

Мазкур рўйхатда эса Ал-Хоразмий номидаги халқаро математика ва информатика олимпиадаси ҳам кўрсатилганди. Яъни, педагог ходимларга устама тайинлашда фақатгина Ал-Хоразмий номидаги халқаро математика ва информатика олимпиадаси натижалари ҳисобга олиниши назарда тутилганди.

 

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2025 йил 13 март кунги 03-14-769-сонли кўрсатма хатида, педагогларга устама белгилашда инобатга олинадиган фан олимпиадалари, кўрик танловлар, мусобақалар ва тадбирлар рўйхатига қўшимча тарзда «Ал-Хоразмий номидаги аниқ ва табиий фанлар олимпиадаси» ҳамда «Ихтирочиликка қадам» кўрик танловлари ҳам умумтаълим муассасаларидаги ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилашда инобатга олиш тўғрисида кўрсатма берди.

 

Эндиликда «Ихтирочиликка қадам» кўрик танлови ҳамда Ал-Хоразмий номидаги аниқ ва табиий фанлар (сcиэнcэ) олимпиадасининг табиий фанлар (физика, кимё, биология) йўналишида ўқувчилар натижага эришган тақдирда педагогларга устама учун балл бериш мумкин бўлди.

Эндиликда «Ихтирочиликка қадам» кўрик танлови натижалари ҳам педагоглар устмасига таъсир қилади